“Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази

“Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази илмий-тадқиқот муассасаси мақомидаги нодавлат нотижорат ташкилотидир. “Ижтимоий фикр” Марказининг бош мақсади мамлакат тараққиётининг барча соҳаларида жамоатчилик фикри динамикасининг асосий тенденцияларини аниқлаш, ўрганиш ва таҳлил қилиш, шунингдек, тизимли мониторингини олиб бориш ҳисобланади.

Бугун “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази Ўзбекистонда жамият ҳаётининг кенг кўламдаги долзарб масалалари юзасидан жамоатчилик фикрини ўрганиш соҳасида етакчи тадқиқот ташкилоти ҳисобланади. Марказ фаолиятининг асосий йўналишлари жамиятнинг ижтимоий — сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий ривожланиши соҳасида жамоат-чиликфикрини ўрганишдир.